Агентлик директорининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди

Бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхановнинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.

Унда фуқаролар асосан прокуратура ва нотариат органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик, қурилиш, кадастр, ер муносабатлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти билан боғлиқ низолар, шунингдек ишга қабул қилиш жараёнларида кузатилаётган айрим коррупцион ҳолатларга доир масалалар билан мурожаат қилдилар.

Шу билан бирга, айрим мурожаатчилар томонидан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш юзасидан ҳам таклиф ва тавсияларини билдирилди.

Қабул давомида барча мурожаатлар атрофлича тингланиб, ҳар бир масала бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва амалий тавсиялар берилди.

Қўшимча ўрганиш талаб этадиган, шунингдек, коррупция фактлари ҳақида берилган хабарлар юзасидан ариза ва шикоятлар қабул қилиниб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.

Фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ва самарали кўриб чиқиш, уларга тизимли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари изчил давом эттирилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати